Маънавият ойлиги доирасида ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу борада маънавият маршрутлари доирасида тарихий қадамжолар, турли маданий масканларга қилинаётган саёҳатларнинг аҳамияти катта бўляптида.

Хусусан, яқинда қўшин қўмондонлиги шахсий таркиби қўшин қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, полковник И.Умирзаков бошчилигида пойтахтимизда жойлашган Ҳазрати Имом мажмуаси, Ғалаба боғи ва бошқа маданий обектларга саёҳат қилишиб, унутилмас таассуротларга эга бўлишди. Муҳими, шу кунги саёҳатдан ҳарбий хизматчилар бир олам маънавий озиқа олишди.

Ўз мухбиримиз.