Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳридаги 7261-сонли ҳарбий қисм ва Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот–кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Конституция– халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассиси Мутабар Абдирахманова, Нукус давлат педагогика институти талабалари, 7261-сонли ҳарбий қисм хизматчилари, Ахборот–кутубхона марказининг Электрон ресурслардан фойдаланиш ва ўқув заллари хизмати бошлиғи Жибек Тилеубаева, Умумий ўқув зали сектор бошлиғи Болғанай Утениязовалар иштирок этди.

 Унда сўзга чиққанлар томонидан Конституциянинг жамиятимиз ҳаёти, ҳуқуқий давлат, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни, шунингдек, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, Ўзбекистонни энг ривожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаши каби мақсадлар мужассамлашгани, яқинда киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ҳуқуқий тушунчалари оширилди.

Тадбир сўнгида муддатли ҳарбий хизматчилар ўзларининг Ватан, она тўғрисида ёзган шеърларини ўқиб, куй–қўшиқлар ижро этишди.

Аббос БЕКНАЗАРОВ, 

капитан.