Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги “Энг намунали туман ва шаҳар” ҳамда “Энг намунали вазирлик ва идора” танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

“Энг намунали туман ва шаҳар” танловида маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйган, бу борада юқори самарадорликка эришган ҳамда ўз ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаган 14 та туман ва шаҳар, “Энг намунали вазирлик ва идора” танловида эса 21 та вазирлик ва идора иштирок этди.

Якунда ғолиблар аниқланди. Қувонарлиси, “Энг намунали вазирлик ва идора” танловида 92,5 балл билан Ички ишлар вазирлиги 1-ўринга муносиб деб топилиб, бош мукофот – “Дамас” автомашинаси тантанали равишда топширилди. 

Тадбир ҳақида газетамизнинг кейинги сонида батафсил ўқишингиз мумкин.

Сарвар СОБИРОВ,

«Постда» мухбири.