Маълумки, жорий йилнинг 1-августидан 1-сентябрига қадар ички ишлар органлари тизимида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментида ижодий учрашув ташкил этилди.
Департамент бошлиғи ўринбосари, полковник Г. Курамбаэв тадбирни очар экан: "Ички ишлар органлари ходимларини она Ватанга, халқига ва истиқлол ғояларига садоқатли, касбига фидойи, мустақил фикрлайдиган, изланувчан, интилувчан, зийрак, ҳушёр, маънавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялашда айнан бу каби ижодий учрашувларнинг ўрни беқиёсдир", – деди.
Учрашувда фалсафа фанлари доктори, профессор, Республика Маънавият ва маърифат маркази эксперти Жамила Шермуҳамедова ўзининг маърузаси билан иштирок этди. У қизиқарли фикр-мулоҳазалари ва бой ҳаётий тажрибасини ходимлар билан ўртоқлашди. Самимий руҳда ўтган ўзаро мулоқотдан тадбир қатнашчилари бир олам таассурот олишди.
Зойир ЙЎЛДОШЕВ,
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот
хизмати бошлиғи, лейтенант.
