Маънавий-маърифий тадбир

Бугун ИИВ Маданият саройида вазирлик марказий аппарати ходимлари билан “Икки буюк сиймога эҳтиром” мавзусида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.

Буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига, шунингдек давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган ушбу кечада сўз олган Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Исажон Султонов бу икки улуғ зотнинг халқимиз маънавий ҳаётига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида гапирди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, халқаро Бобур мукофоти соҳиби Муҳаммадали Абдуқундузов эса уларнинг қаламига мансуб ғазал ва рубоийлардан намуналар ўқиб, монолог ижро этди.

Тадбир якунида эса ИИВ Маданият саройи Ашула ва рақс ансамбли томонидан Навоий ва Бобур ғазаллари асосида тайёрланган концерт дастури барчанинг қалбидан жой олди.

Ўз мухбиримиз.