ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилаётган “Математика фан ойлиги” доирасида Ўзбекистон илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган таниқли математик олим, моҳир педагог, математика дарсликлари муаллифи, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалаий маркази етакчи мутахассиси, Турон фанлар академияси академиги Мирфозил Мирзааҳмедов билан учрашув ташкил этилди.
Академик мактаб-интернатнинг аниқ фанлар кафедраси устозлари ва иқтидорли ўқувчилари билан очиқ мулоқот қилди. Суҳбат жараёнида математика фанининг ички ишлар тизимидаги ўрни ва аҳамияти илмий асосда таҳлил қилинди. Ва учрашув якунида қатор илмий-амалий ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.
Мазкур учрашув ёш авлод қалбида илмга муҳаббат, мантиқий тафаккур ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаши билан бир қаорда математика фанининг ички ишлар тизимидаги стратегик аҳамиятини кенгайтириш, замонавий педагогик ёндашувларни жорий этиш ҳамда сунъий интеллект ва рақамли технологиялар асосида янги босқичга кўтарилишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Сумбулой САИДОВА.
