Паркентдаги клубда Сўқоқ дам олиш уйининг директори, шоир Ориф Одилхоновнинг олтмиш йиллик юбилейи нишонланмоқда эди. Тадбирда Тошкентдан келган бир гуруҳ таниқли шоир-ёзувчилар ҳам иштирок этаётган эди.
Саид Аҳмад ака сўзга чиқиб, юбиляр ҳақида кўп яхши фикрларни билдирганидан кейин:
– Энди, ўртоқлар, яна битта гапни айтишим керак, – деди. – Мана шу Ориф Одилхонов, ҳаммангиз биласизлар, ҳар куни дам олиш уйининг исталовойида овқатланади. Демоқчиманки, Ориф ўз ҳаёти мисолида одам исталовойнинг овқатини еб ҳам олтмишга кириши мумкинлигини исботлаган ягона инсон бўлади.
