Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасида ҳам Истиқлолнинг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тантанали кечани вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Р. Султанходжаев очиб, йиғилганларни мустақиллик айёми билан самимий қутлади ва истиқлол йилларида ички ишлар органларида амалга оширилган ислоҳотлар, қўлга киритилган ютуқларга атрофлича тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг ички ишлар органлари ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда юрт тинчлиги, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишдаги фидойи хизмати учун Қўшкўпир тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори, подполковник Шуҳрат Бекчонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланганлиги алоҳида эътироф этиб ўтилди.

Тантанали кечада жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган соҳа фахрийлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига миннатдорлик мактублари ҳамда байрам совғалари берилди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.