Тўй ва таъзияға сарф қилинатурғон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва дин йўлиға сарф эцак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом эцак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур.
* * *
Сизларға васият қиламан.
Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар!
Ўртадан нифоқни кўтарингиз!
Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар!
Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ
