Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходималари ўртасида “Китобхонлик” танлови ўтказилди. Унда 9 нафар саломатлик посбони иштирок этди. 

Танлов 2 босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқич “Мен севган асар” деб номланиб, унда ҳар бир иштирокчи чипта тортиш орқали танланган бадиий асарининг мазмун-мундарижаси, уни мутолаа қилиш жараёнида олган таассуротлари ҳақида сўзлаб берди. “Атоқли адиб” деб номланган иккинчи босқичда эса қатнашчилар буюк адибларнинг ижоди тўғрисида ўз фикрларини баён этдилар. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан қўшимча саволлар берилиб, иштирокчиларининг билимлари синовдан ўтказилди. 

Қизғин руҳда ўтган танловда шифокор-педиатр Нилуфар Нуралиэва 3-ўринни, шифокор-психиатр Дилфуза Азимова 2-ўринни, лаборант Азиза Ҳайитова 1-ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорларга китоблар тўплами совға қилинди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.