Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди.

Ходимларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида, 7255-ҳарбий қисм ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасига бошланғич тайёргарлик ўқув йиғинига жалб қилинган ходимлар учун китоблар ярмаркаси ўтказилди.

Китоблар ярмаркасида ходимлар ўзлари учун ўзбек, ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари ҳамда турли жанрларда чоп этилган китобларни олиш имконияти яратилиб берилди.

Б. Клейман.