Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда китоб ярмаркаси бўлиб ўтди. Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилган тадбирда ИИВ ҳарбий хизматчилари учун ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарлари сотувга қўйилди. Ҳарбий хизматчилар ўзи ва оиласи учун энг сара китоблардан харид қилиш имконига эга бўлишди.
Феруза ОТАХОНОВА,
«Постда» мухбири.
Наманган вилояти.
