ИИВ Наманган академик лицейида “Маънавият ойлиги” доирасида ўқувчилар маънавий дунёқарашини бойитиш, уларни Ватанга муҳаббат, жасорат ва қатъият руҳида тарбиялаш мақсадида китоблар тақдимоти ташкил этилди.
Тадбир Ахборот-ресурс маркази ходимлари ҳамда Ҳуқуқий ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчилари ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда лицей кутубхона фондига янги келиб тушган қимматли адабиётлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” ва “Ўзбекистон Республикаси шон-шараф давлат музейи” номли китоблар жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди.
Давра суҳбати тарзида ўтган тақдимот давомида ушбу китобларнинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни, уларнинг ватанпарварлик, фидойилик, жасорат каби фазилатларни шакллантиришдаги аҳамияти ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
