Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Мажлислар залида “Эл-юрт осойишталиги генераллари”, “Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари”, "Файрийлар - фахримиз" ҳамда “Ўзбекистон халқи хизматида” номли китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўрибосари, полковник И.Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган касаба уюшмаси бош мутахассиси, истеъфодаги полковник А.Сатторов, вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти катта инспектори, подполковник Қ.Шокиров, ИИВ Академияси доценти, подполковник Қ.Қодиров, шунингдек, соҳа фахрийлари, вазирлик ходимлари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Унда сўзга чиққанлар мазкур китобларда мустақиллик йилларида мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, эл-юрт осойишталигини таъминлаш ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги машаққатли ва шарафли хизмат фидойилари, шу билан бирга, тизимда кўп йиллар давомида самарали хизмат қилиб, бугунги кунда ёшларимизни она Ватанга мухаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаб келаётган фахрийлар, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг жасорат ва матонати акс эттирилганлигини таъкидлашди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.