Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда бошқарма аппарати ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматлардан 40 нафардан зиёд ходимлар иштирок этишди.

        Танловда фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган ходимлар раҳбариятнинг фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалар ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Амирсой” сиҳатгоҳига 3 кунлик бепул дам олиш учун йўлланмалар билан тақдирланди.

 

Ж. ШУКУРЛАЕВ,

катта лейтенант.

Бухоро вилояти.