Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда бир гуруҳ ходимлар вилоятдаги Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси Наманган “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида истиқомат қилаётган аёллар ҳолидан хабар олишди. Улар билан самимий суҳбат қуриб, байрам совғалари тақдим этишди. Кичик эътибордан боши кўкка етган кексалар юртимиз тинч, байрамлар кўп бўлишини тилаб дуога қўл очишди.

Наманган вилояти, 

ИИБ Ахборот хизмати.