Тараққиёт кушандаси бўлмиш коррупсияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яқинда Наманган вилоятида жойлашган 7552-ҳарбий қисмда бўлиб ўтган “Коррупсия – ҳалокатга етакловчи юл” мавзусидаги давра суҳбати ҳам юқоридаги фикрларимиз тасдиғидир.

 Ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда сўз олган Наманган ҳарбий прокурори ўринбосари, адлия подполковниги М.Бозармирзаев мазкур иллатнинг давлат ва жамият ҳаётига келтираётган зарари ҳақида батафсил маълумотлар берди. 

Шунингдек, давра суҳбатида сўзга чиққан бошқа маърузачилар ҳам бу борада ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, коррупсияга қарши курашиш барча фуқароларнинг жамият фаровонлиги йўлидаги муҳим вазифаси эканлигини таъкидлашди.

Ҳақиқий ватанпарварлик ва юртга садоқат руҳида ўтган мазкур тадбир давомида осойишталигимиз посбонлари ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан етарлича жавоб олишди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.