Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси Ўқув дала марказида вазирлик Малака ошириш институти ўқув йиғини тингловчилари иштирокида «Коррупсия – жамият тараққиётига жиддий тўсиқ» мавзусида ИИВ Академияси профессори, иқтисод фанлари номзоди, полковник Ш. Қобилов билан учрашув ташкил этилди.
Ш. Қобилов ўз нутқи аввалида мамлакат аҳолисининг 64 фоизини ташкил қилувчи ёшлар Янги Ўзбекистон қуриш йўлида реал кучга айланганлигини таъкидлаб, Президент Шавкат Мирзиёэв таъбири билан айтганда «жамиятнинг катта хазинаси бўлмиш азму шижоатга бой, ватанпарвар ёш кадрлар давлат тараққиётининг асоси эканлиги»ни таъкидлаб ўтди.
Маърузачининг сўзларига кўра, мамлакатимизда коррупсияга қарши курашишнинг превентив йўлидан бориш мақсадида таълим, тиббиёт, қурилиш каби соҳаларни коррупсиядан ҳоли соҳага айлантириш, коррупсиясиз таълим, коррупсиясиз тиббиётни жорий қилиш стратегиялари ишлаб чиқилиб, бу борада изчил фаолият олиб борилмоқда.
Юқоридаги фикрларини якунлар экан, Ш. Қобилов тингловчиларни келажакдаги фаолиятларида ўзбек маърифатпарвари, жадидчилик вакилларидан бири Абдулла Қодирийнинг «Менинг виждоним – менинг мезонимдир. Менинг келажагим – унинг қўлида. Демак, менинг келажагим ишончли қўллардадир» деган ҳикматли сўзига амал қилиш зарур эканлигини таъкидлади. Тадбир сўнгида профессор Ш. Қобилов ўзининг коррупсияга қарши курашиш соҳасига оид китобларини фаол тингловчиларга совға сифатида тақдим қилди.
Азиза Жониева.
