Боғот туманидаги 14-мусиқа ва санъат мактаби биносида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда мазкур тузилмаларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда туман прокурори ўринбосари, 1-даражали юрист Умрбек Абдуллаэвнинг маърузаси тингланди. Суриштирув ва дастлабки тергов давомида ўғирлик, фирибгарлик жиноятлари, мол-мулкларга таъқиқ қўйиш ва хатлаш, гаров эҳтиёт чорасини қўллашда мол-мулкларни қабул қилиш, сақлаш ва қайтариш амалиёти ҳамда бу борада йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида бундай фаолиятни янада жадаллаштириш масалалари белгилаб олинди.
Тадбир якунида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашининг қарори қабул қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Муродбек ЗАРИПОВ,
маёр.
