ИИВ Бухоро академик лицейи битирувчилари билан ИИВ Академияси масъуллари иштирокида учрашув ўтказилди. Бунда ўқувчиларга ИИВ Академиясига ўқишга қабул қилиш, қабул квотаси, ўқишга қабул қилишдаги дастлабки танлов, махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат босқичлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, синовларни топширишда нималарга эътибор бериш кераклиги, курсантларга яратилган шарт-шароитлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Тадбир якунида ўқувчилар ҳамда педагогларни қизиқтирган саволларга тўлалигича жавоблар берилди. Cўнгра ИИВ Академиясининг ташкил этилиши тарихига оид видеоролик намойиш этилди.
И.САМАНДАРОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
