ИИВ Хоразм академик лисейининг бир гуруҳ ўқувчилари “18 май - Халқаро музейлар куни” муносабати билан Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасига ташриф буюришди.
Ўқувчилар бу ерда “Ичан қалъа”нинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.
- Музейлар ёшларимизнинг ўтмиш ҳақидаги тасаввурларини бойитишда ғоят муҳим аҳамиятга эгадир, - дейди лисей директорининг ўринбосари, подполковник Беҳзод Қурёзов. - Айниқса, ўқувчиларни маданий, тарихий ва бадиий меросимиз, умумбашарий қадриятларимиз билан таништиришда унинг ўрни беқиёсдир.
“Маънавият ойлиги” доирасидаги мазкур тадбир ҳар бир ўқувчида бой таассуротлар қолдирди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда" мухбири
Хоразм вилояти.
