Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида журналистлар, блогерлар, талабалар ва жамоатчилик ўртасида ҳуқуқий билимларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган "Ҳуқуқий саводхонлик" танловининг ғолиблари аниқланди.  

Улар орасида ИИВ Сирдарё академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси Тошмурод Абдураҳмонов ҳам фахрли ўрин эгаллади. Журналистлар, блогерлар ва университет талабалари билан басма-бас келган Тошмурод Абдураҳмонов 1582 нафар иштирокчи орасида 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғаси — смартфон билан тақдирланди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.