ИИВ Хоразм академик лицейида ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида китоб ярмаркаси ташкил этилди. “Маънавият ойлиги” доирасидаги мазкур тадбирда барча ўқитувчи ва ўқувчилар фаол иштирок этишди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, – дейди академик лицей директорининг ўринбосари, подполковник Беҳзод Қурёзов. – Аввало, ёшларимизни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг дунёқараши, фикрлаш доирасини кенгайтириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишдан иборатдир. Тадбирда китобхонлар ўзларини қизиқтирган адабиётлардан харид қилишди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
