Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лисейида 25 октабр – Ички ишлар органлари ходимлари куни ҳамда ушбу таълим муассасасининг қайта таъмирдан кейинги очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Б. Торебеков, вазир ўринбосари, подполковник Ғ. Эшимбетов ҳамда таклиф этилган меҳмонлар иштирок этишди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда ички ишлар органларини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар ҳамда кадрлар тайёрлаш масаласига берилаётган алоҳида эътибор тўғрисида таъкидлади.

Шундан сўнг лицей ўқувчилари меҳмонларга ўзларининг кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. 

Шунингдек тадбир иштирокчилари таълим ва спорт соҳасида мазкур таълим маскани ўқувчи-ёшлари қўлга киритган ютуқлар ва уларга яратилган имкониятлар билан ҳам яқиндан таништирилди.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

“Постда” мухбири.