ИИВ Хоразм академик лисейида тантанали сафланиш тадбири ўтказилди. Тадбирда лисейнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди ва уларга Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр А. Икрамов ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўрилган вазифа ва топшириқлар, шунингдек Президентимизнинг яқинда эълон қилинган соҳага оид қарори мазмун-моҳияти яна бир бор тушунтириб ўтилди.
Мазкур тадбирда жорий йилнинг 10-11 февралъ кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ИИВ академик лисейлари ўқувчилари ўртасида “Жанговар тайёргарлик бўйича кўргазмали чиқишлар” мусобақасида ИИВ Хоразм академик лисейи жамоаси фахрли иккинчи ўринни эгаллагани алоҳида эътироф этилди ва уларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
"Постда" мухбири.
Хоразм вилояти.
