Бухоро вилояти Ёшлар марказида вилоят куч ишлатар тузилмалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрамлари муносабати билан “Конституция билимдони” шиори остида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Ушбу интеллеcтуал ўйинда ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли 7258-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўзларининг “Лочинлар” жамоаси билан муносиб иштирок этишди ва фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.
А.ЭЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
