Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ходимлар ўртасида “Соғлом оила – соғлом жамият” ғояси асосида тадбир ўтказилди. Хусусан, Иивнинг “Оқтош” болалар оромгоҳига икки кунлик дам олиш тадбири ташкил этилиб, унинг доирасида нафақат маданий ҳордиқ чиқариш, балки ходималар ҳамда уларнинг фарзандлари ўртасида спорт мусобақалари, психологик тренинг ва саломатлик сабоқлари ҳам бўлиб ўтди. Тадбир давомида фаол бўлган ва мусобақа ғолиб бўлганарга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.