Сайхунобод тумани ИИБ ташаббусига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, туман фаоллари иштирок этди. Тадбирда юртимиз байроғини мадҳ қилувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.
Ўз мухбиримиз.
Сирдарё вилояти.
