Республика Маънавият ва маърифат маркази Учтепа туман бўлинмаси ташаббуси билан туманида жойлашган ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчи-ёшлари учун юртимизнинг мард ва фидойи фарзандларига бағишлаб ёзилган “Миллат фидойилари” китоби-албоми тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ва меҳмонлар ушбу китоб орқали Ватан тинчлиги, юрт равнақи йўлида фидокорона хизмат қилаётган юртдошларимизнинг ҳаёт йўли, жасорати ва садоқати тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Китоб ёш авлод қалбида ватанпарварлик, садоқат ва жасорат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

 Ўз мухбиримиз.

 Тошкент шаҳри.