Ички ишлар вазирлигига бириктирилган Термиз шаҳридаги 7-айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги масъуллари, вазирлик Академик лицейи жамоаси ўқувчи-ёшларга ИИВ Сурхондарё академик лицейида яратилган шароитлар, ўқувчиларнинг таълим ва спорт соҳаларида эришган ютуқлари ва мавжуд имкониятлар ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, мактабга ташкилий ва тарбиявий жиҳатдан методик тавсиялар берилди. 

 Ўз мухбиримиз,

Сурхондарё вилояти.