ИИВ Ўқув-дала марказида вазирлик Малака ошириш институтининг бошланғич касбий тайёргарлик тингловчилари билан “Абдулла Қодирий истиқлол фидойиси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Абдулла Қодирийнинг набираси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шеркон Қодирий, А.Қодирий номидаги Президент мактабининг 8-синф ўқувчиси, адибнинг эвараси Самариддин Қодирий ҳамда истеъфодаги подполковник Ҳасан Абдураззоқов иштирок этишди.

Унда Шеркон Қодирий сўзга чиқиб, ўзбек романчилик мактабига асос солган, Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди, адабиёт оламидаги ўрни, адабий мероси, уларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти борасида кенг тушунчалар бериб ўтди. Шундан сўнг, Институтнинг “Бадиий ҳаваскорлар тўгараги” аъзолари адибнинг сўнгги кунлари тўғрисидаги саҳналаштирилган чиқишни намойиш қилишди.

Тадбир якунида Ш.Қодирий тадбирни юқори савияда ташкиллаштирган Институт раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб, саҳна кўринишида иштирок этган тингловчиларга “Қодирийни қўмсаб” китобини эсдалик сифатида туҳфа этди.


ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.