Юртимиз ёшларини она Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда шонли тарихимизнинг ўрни беқиёсдир.
Шу боисдан, ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган 7534-ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан бу ерда йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар иштирокида пойтахтимиздаги Ўзбекистон тарихи музейига саёҳат уюштирилди.
Мазкур саёҳат давомида эртанги кунимиз эгаларига бой ва узоқ ўтмишимиз ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, уларнинг маънавий салоҳияти янада оширилди.
Ўз навбатида улар ҳам музей ва ҳарбий қисм раҳбариятига миннатдорлик билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан етарлича жавоб олишди.
Ҳасан ҚОДИРОВ,
кичик сержант.
