Ватан ҳимоячилари кунини муносиб нишонлаш мақсадида, бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари Фарғона давлат университети қошида очилган Қатағон қурбонларини ёд этиш музейига саёҳат қилишди.

Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан уюштирилган мазкур саёҳат соҳа ходимларида катта таассурот қолдирди. Чунки улар ушбу маънавият масканидаги фарғоналик қатағон қурбонлари ҳақида ҳикоя қилувчи қимматбаҳо экспонатлар билан яқиндан танишиб, ўзлари учун муҳим бўлган маълумотларни олишди.

Эрк ва озодлик истагида яшаб, мустабид тузимдан жабр кўрган бу аждодларимизнинг ҳаётий фаолияти, қилган хайрли ишлари музейдаги архив ҳужжатлар ва фототасвирларда ўз аксини топган бўлиб, бу борада юрт посбонлари ўзларини қизиқтирган саволларга илмий ходимлардан атрофлича жавоб олишди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.