Жорий йилнинг 2-апрелидан 2-май кунига қадар юртимиздаги барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган 7535-ҳарбий қисмда ҳам бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, яқинда мазкур ҳарбий қисм Таъминот баталъонида йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар иштирокида Чирчиқ давлат педагогика институти ахборот-кутубхона марказига саёҳат уюштирилди.
Мазкур ташриф давомида муддатли ҳарбий хизматчилар у ердаги китоблар билан яқиндан танишиб, келгусида ҳам ўзларининг маънавий салоҳиятини янада бойитиш мақсадида ушбу маънавият масканига аъзоликни амалга оширишди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
