“Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!” шиори остида айни кунларда “Маънавият ойлиги” ўтказилмоқда.
Самарқанд вилояти Иибнинг барча соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман Ички ишлар бўлимларида мазкур ойлик доирасида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, бир гуруҳ ходимлар Ахборот-кутубхона марказлари бўлиб, “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Китоб ярмарка”лари ташкил этилди. Айниқса, бир жуфт китоб аксияси сабаб, ходимлар кутубхоналарни бойитишга ўз ҳиссаларини қўшишди. Бундан ташқари, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, фахрийлар ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари учун “Барча саъй ҳаракатларимиз – инсон қадри учун” шиори остида Иштихон, Тойлоқ туманлари, Самарқанд ҳамда Каттақўрғон шаҳарларида маданий-маърифий консерт дастури бўлиб ўтди.
Ходимларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш мақсадида “Уч авлод учрашув”лари ўтказилмоқда.
Ички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ, умуминсоний қадриятларга таянадиган, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли ва фидойи, аждодларимиз ва мардлик кўрсатиб ҳалок бўлган ходимларнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс сифатида тарбиялаш, улар қалбида давлат ва халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда шахсий дахлдорлик ва юқори масъулият ҳиссини қарор топтириш мақсадида ўтказилаётган мазкур ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Фаррух НУРМУРОДОВ,
Самарқанд вилояти ИИБ ММИ
ва КБТХ катта инспектори,
лейтенант.
