Қадимдан инсонлар фарзанд тарбиясига катта эътибор қаратишган. Чунки миллатнинг тараққиёти ёки заволи ёшларнинг тарбиясига боғлиқ. 

ИИВ Маданият саройида ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси”да эртамиз эгалари – болалар ҳамда фарзанд тарбияси хусусида сўз борди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Халқ таълими аълочиси, “Фарзанднома”, “Ота нега ўз фарзандига танбеҳ беради?”, “Уммондан дурлар” асарлари муаллифи Обиддин Маҳмудов оилада фарзанд тарбияси, унинг хусусиятлари, муаммолари ҳамда ота-онанинг роли ҳақида батафсил тўхталди.

Қизиқарли савол-жавоб тарзда ўтган тадбирда фаол ва билимдон ички ишлар органлари ходимларига китоблар совға қилинди.

Шунингдек, тадбир сўнггида Ички ишлар вазирлигининг “ВСФ-102” қувноқлар ва зукколар терма жамоаси иштирокидаги консерт дастури намойиш этилди.

Ўз мухбиримиз