Қувонарлиси, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган танловнинг жорий йилги ғолиблари орасида ИИВ Академияси курсанти, сафдор Жавоҳир Бафоев фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб, 30 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлди.

Лавҳамиз қаҳрамонининг қалбида адабиётга бўлган иштиёқ кучли. 

У ёзувчи ва шоирларнинг ибратли ҳаёти ҳамда бой ижодий меросини чуқур ўрганишга бел боғлаган. Эътиборлиси, у фақатгина ўзи ўқиб ўргангани билан кифояланмай, ўзлаштирганларини ва адабиётга оид янгиликларни тенгдошларига ҳам тарғиб этишда фаоллик кўрсатиб келади. Буни унинг қатор маънавий-маърифий тадбирлар, республика ва халқаро миқёсдаги конференсиялардаги иштирокида яққол кўриш мумкин. 

Илм олиш йўлида сонияларни-да қадрли деб билган Жавоҳир 2022-йилда ИИВ Академиясининг «Чўлпон» номидаги стипендияси соҳиби бўлган. Жорий йилда эса Ўзбекистон Фанлар академиясининг тарихчи ва адабиёцҳунос олимлари билан ҳаммуаллифликда Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳаёти ва ижоди ҳақидаги «Чўлпон» номли инглиз ҳамда ўзбек тилидаги рисоласи нашрдан чиқди. Шунингдек, Чўлпон ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли филмни тасвирга олди. Фаол инновацион янгиликлардан унумли фойдаланиб, ўз ғояси асосида «Адиблар хиёбони» деб номланган ижтимоий сайт яратиб, ўзбек ва жаҳон адабиёти йирик намояндаларининг ҳаёти ва ижодини кенг тарғиб қилмоқда. Яқинда эса «Ижод завқи» номли илк шеърий тўплами нашрдан чиқди.