Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига биноан, шу йилнинг 2-апрелидан 2-май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” тадбирини ўтказилиши белгиланди. Мазкур ойлик доирасида ИИВ Ашула ва рақс ансамбли Қашқадарё вилоятининг Муборак, Ғузор, Шаҳрисабз туманлари ҳамда Қарши шаҳрида консерт дастурларини намойиш этди.
Консерт дастурларига ички ишлар органлари ходимлари оила аъзолари билан, соҳада хизмат қилиб нафақага чиққан фахрийлар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари таклиф қилинди.
Элимиз ардоқлаган санъаткорлар – “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Феруза Жуманиёзова, Фарҳод Қамбаров, эстрада хонандалри Шерали Бекмуродов, Улуғбек Холиқов, Машҳура Эргашева, Нурали Шукруллаэв томонидан айтилган дилбар куй-қўшиқлар, сўз устаси Ўткир Муҳаммадхўжаэв ва қизиқчи Аваз Охун пайровлари барчада катта тассурот қолдирди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
