Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Муҳиддин Жўраэв ҳамда тегишли мутасадди раҳбарилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюрдилар.

Бу йил 97 ёшни қарши олган олтиариқлик Тўланбой ота Шокиров урушдан қайтганидан сўнг ички ишлар бўлимига ишга кириб, 30 йил эл-юрт осойишталигига муносиб ҳисса қўшган.

Риштонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ички ишлар органлари фахрийси Мирзааҳмад ота Сулаймонов ҳам бу йил 97 ёшни қаршилади. У ҳам урушидан қайтгач, ички ишлар органлари сафида хизмат қилган.

Шу куни фахрийларга Давлатимиз раҳбари байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Президентимиз фармонига биноан ажратилган пул маблағи тантанали равишда топширилди. Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг пул мукофоти ҳамда вилоят Иибнинг қимматбаҳо совғалари ҳам тақдим этилди.

Нуронийлар кўрсатилган эҳтиромдан шод бўлиб, юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик абадий бўлишини сўраб дуо қилдилар.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.