ИИВ Навоий академик лицейи директори, подполковник Ё. Ахмедовнинг ташаббуси билан 3 декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Ўксик кўнгилларга меҳр улашайлик” шиори остида хайрия акцияси ташкил этилди. Анъанага кўра бу йилги акцияда ҳам Навоий шаҳрида жойлашган Кўришда имконияти чекланган болалар интернатига ташриф буюрилиб, кам таъминланганлар рўйхатида турувчи 31 нафар ўқувчига иссиқ кийимлар улашилди. Қолган ўқувчиларга ҳам совғалар, мевалар ва ширинликлар ҳадя қилинди.
Шундан сўнг мактаб-интернат тарбияланувчилари томонидан тайёрланган “Юракдан-юраккача” номли саҳна кўриниши йиғилганларга намойиш этилди. Улар академик лицей жамоасига совға-саломлар, энг муҳими эса эътибор учун миннатдорчилик билдиришди. Зеро, бу фоний дунёда кишидан меҳр-мурувват ва яхшилик қолади.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда”мухбири.
Навоий вилояти.
