Сен Хўжандсан,
Чингизларга
Дарвозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан
қорачиғиоловларга сачраган
Широқларни кўрган
чўпончўлиғимсан, Ватаним!
«Ватаним» шеърида шоир она юртига чексиз муҳаббатни ифода қилиб, Темурмалик, Широқ жасоратини, Балхда дорга осилган Машраб кимлигини кўрсатиб беради. Ҳусайн Бойқаро ёнида туриб фақирларга кўмак берган Навоий бобомизнинг эзгу ишларидан руҳланади. Курдистонда Жалолиддин, Ҳиндистонда Бобур асос солган салтанатдан фахрланади. Улуғбек Мирзо қолдирган илмий-ижодий мероснинг давомчилари эканини англайди. Ахир, бизга мана шу аждодларимизнинг қўрқмаслиги, қаҳрамонликлари бугунги тинч-осойишта, фаровон ҳаётни, ўз диёримизда озод ва эркин яшаш имкониятини бермадими? Ҳар бир инсоннинг юрагининг тубида, қонида ватанпарварлик бор. Чунки Ватанни севиш ё ҳимоя қилиш истаги ҳеч қандай мажбуриятларга алоқаси бўлмаган юксак ва табиий туйғу. Муҳаммад Юсуф бу ҳақда шундай дейди: «Шеър ёзиш ҳам ўзинг билмай бировга яхшилик қилишдек гап. Ҳақиқий шеърият ҳамиша оёқ остида. Мисралар қулундек тупроққа ағанаб ётишибди. Тур, тойчоқ, чопамиз, десанг бас. Биз ҳам бир замон бир оёқ остига боқиб шеър топамиз. Кейин унинг чангини қоқамиз ва қанча кўп қоқсак – шунча кўп йўқотамиз...» Шоир учун ўзликни англаш, она тилининг гўзаллиги ва бойлигини билиш манбаси уни ижод чўққисига кўтаради. Масалан, Ватан сўзи устида Муҳаммад Юсуфнинг юраги ўйнаб туради. У туйғуларини безашга ҳаракат қилмайди. Бунинг кераги ҳам йўқ. Унинг тасаввурида Ватан тимсоли аллақачон идеал. Камчилик, иллатларига қарамай, ҳар бир гиёҳи, дарахти, гули, тошини яхши кўради. Шундан шеърларига муҳаббат, ғурур ва ҳайрат сингиб кетган.Ёруғ юзим,Кўк ёришибкетгайдир бир жилмайсанг,Дунёларни оққа ўрабқўйганингни билмайсан,Уйингда ҳам,Тўйингда ҳампайкалингни ўйлайсан,Содда дил – имоним менинг,Бободеҳқоним менинг...«Бободеҳқоним» шеъри ҳам қишлоқ одамларининг ёрқин образи. У орол қуриши, оила, ўзбек деҳқонларининг қисмати, миллийликка эътибор камайгани, қай бири ҳақида қайғурмасин, халқнинг юрагида жўш урган кечинмаларни қаламга олади.Шоир шеърларининг замон билан ҳамнафаслиги ва барҳаётлиги шундаки, у, биринчи навбатда, Ватанга «О, ота маконим» деб мурожаат қилади. Ер юзидаги энг азиз ва яқин инсон – «онаси»га тенглаштиради. Уни севиш ва ҳимоя қилишни муқаддас бурч, деб билади. Ватан битта, деб ҳисоблайди. Шоир учун дунёда Ватандан қимматли ва муҳимроқ нарса йўқ. У ҳаётини усиз тасаввур қилолмайди: Билдимки, баридан улуғим ўзинг,Билдимки, яқини шу тупроқ менга. Баҳорда бахмалда туғилган қўзинг,Араб оҳусидан азизроқ менга!Шоир «Ўзбекистон» шеърини ҳам ўзи севган Ватанга бағишлайди. У мустақил юртни, озод халқни кўрди. Мустақиллик байрамларида қўшиқлари баралла янгради. Бу дориламон кунларни ўзининг эмас, халқининг катта орзуси, ҳаётидаги муҳим ҳодиса, деб билади. Шеърларининг лирик қаҳрамони сайёҳатга чиққанда ҳам бир кун бўлмай, ўз уйини соғинади. Шу кичик гўша орқали катта юртни кўради, унинг масъулиятини ҳис қилади. Инсон қаерга бормасин, қандай ўзгармасин, унинг юрагида қишлоғи, ота-онаси, ёр-у дўстларига бўлган муҳаббат яшайди. Айнан, шу меҳр, оқибат, юрт соғинчи инсонга куч беради. Бу баландпарвоз гаплармас, Муҳаммад Юсуф ҳимоя қилган оддий ҳақиқатлар.
