Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бир қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Унда барча ташкилотлар қатори ички ишлар органлари ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётир. Жумладан, яқинда мазкур ҳудуд ИИВ ППХ ва ЖЦБ осойишталик посбонлари томонидан вазирлик Госпиталида кўкаламзорлаштириш ва яшил майдонларни кўпайтириш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Эндиликда, бу каби амалий ишлар Иивнинг барча бошқарма ва туман бўлимларида ҳам олиб борилмоқда.

Азамат Пирниязов,

“Постда” мухбири.