Энг улуғ ва энг азиз байрами­миз – Ватанимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги нишонланган кунларда ўғлим Саидалихон Қаландар­хонов 

ИИВ Академияси курсанти сифатида қасамёд қабул қилди. Ушбу тантанали тадбирда мен ҳам иштирок этдим.

Бу йилги курсантлар қасамёди Академиянинг 30 йиллик байрамига тўғри келганлиги билан аҳамиятлидир. Ўтган 

30 йил мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда ва тинчлик-барқарорлик, хавфсизликни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаётганлигини яхши биламиз.

Биринчи босқич курсантлари қатори ўғлим ҳам ИИВ Ўқув-дала марказида бир ойдан ортиқ вақт мобайнида маънавий қадриятларни шакллантирадиган тарбиявий ишлар ўқув машғулотларида иштирок этди. Шу қисқа вақт ичида унинг жисмонан тобланганини, ҳарбий интизомни пухта ўзлаштирганини, мустақил фикрлай ола­диган ватанпарварга айланганини ҳис қилдим. 

Академияда замонавий ўқув дастурлари асосида амалиётга яқин ўқув машғулотлар ва илмий ишлар олиб борилаётгани қувонтирди. Ушбу билим масканида фарзандларимиз энг илғор хорижий тажрибаларни ҳам ўрганишига ишонаман.

Бугунги кунда замонавий ахборот технологиялари, сунъий интеллект жорий этилаётгани таълим жараёнининг самарадорлигини янада оширади. Илғор педагогик технологиялар имкониятлари Академияда ҳам кенг тадбиқ этилганлигини кўрмоқдаман. 

Ўзининг 30 йиллик тарихида катта ютуқларга эришган ИИВ Академияси келажакда ҳам шу йўна­лишда илдам ривожланишини истаб қоламан.

Муҳаббат ҲАСАНОВА.