Танловнинг Фарғона вилояти босқичи натижаларига кўра, Бағдод туманидаги «Гулистон» МФЙ ҳудудига хизмат кўрсатувчи маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика инспектори, капитан Икромжон Сотиволдиев фахрли 1-ўринни, Фарғона шаҳар «Шодиёна» МФЙ ҳудудига хизмат кўрсатувчи маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика инспектори, маёр Дилшодбек Исмоилов 2-ўринни, Ўзбекистон тумани «Охта Тагоб» МФЙ ҳудудига хизмат кўрсатувчи маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика инспектори, катта лейтенант Бунёджон Жўраев эса 3-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Ўз мухбиримиз.