Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейининг бир гуруҳ фаол ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тарихи музейи ва вазирликнинг Тергов департаментига ташриф буюрди.
Музейда ўқувcиларга ички ишлар органларининг узоқ тарихий фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг улар ИИВ Тергов департаменти фаолияти ва соҳага оид янгиликлар билан танишишдилар.
Тадбир сўнгида Тергов департаменти маърифат хонасида вазир ўринбосари, полковник Й. Абдулхаков билан учрашув бўлиб ўтди. Вазир ўринбосари ўқувчиларга келгусидаги ўқиш ва ишларида омадлар тилаб, бунинг учун фанларни чуқур ўзлаштириш, хорижий тилларни билиш ва бадиий китобларни кўпроқ мутолаа қилиш зарурлигини уқтириб ўтди.
