Вилоят Иибда “27-июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда бошқарма бошлиғининг тегишли буйриғи билан вилоят ИИБ Ахборот хизмати, ЙҲХБ ҳамда Қўриқлаш бошқармаси матбуот гуруҳи ходимлари пул мукофоти билан тақдирланди. Шундан сўнг аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, манзилли ишларни матбуот, телевидениэ, радио ва интернет саҳифаларида фаол тарғиб этишга беназир ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
М.АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
