14-январ – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармасида очиқ эшиклар куни ўтказилди. Ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда иштирок этган ИИВ Жиззах академик лисейи ўқувчиларига ички ишлар органлари ходимлари фойдаланувидаги техника ва воситалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, ёшлар ходимларнинг хизмат шароитлари билан танишдилар.
Умид Тўйчиэв,
ИИВ Жиззах академик лисейи ёшлар етакчиси.
