1. Бир-бирингиздан ўрганинг.
Ниманидир билмасангиз ёки бирон ишга уқувингиз бўлмаса, буни тан олишдан қўрқманг. Ўз жуфтингиздан маслаҳат ёки ёрдам сўраш, унинг кўмагига суяниш оилани янада мустаҳкамлайди.
2. Оилангиз тарихини «тирик» сақланг.
Ҳатто бир қанча ўн йил давомида иноқ ҳаёт кечириб, бир-бирингиз ҳақида барча маълумотларга эга бўлсангиз ҳам, меҳр-муҳаббатингиз тарихи унутилиши ва тугашига йўл қўйманг. Уни ўзаро ҳурмат ва ишонч, самимий муносабат ва ширин сўзлар билан бойитиб боринг.
3. Ўзгаринг ва янгиликлар яратинг.
Табиийки, бу ўзгариш салбий тарафга бўлмаслиги лозим. Ҳар ким замон билан ҳамнафас ҳолда ўз устида ишлаши, ўзини такомиллаштириб бориши зарур. Шунда ҳаётдаги жуфтингиз ҳам сизга мос бўлишга интилиб, бу эса биргаликда барча тўсиқларни енгиб ўтишга ва ҳар қандай муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради.
4. Ўз муносабатларингиз ҳақида кўп маълумот берманг.
Умр йўлдошингиз билан муносабатлар соғлом қолиши ва бахтни йўқотиб қўймаслик учун иккингиз орасидаги гап-сўзларни ҳатто энг яқин кишиларга ҳам ошкор қилманг.
5. Муаммоларни муҳокама қилинг.
Уларни ичингизда сақлаб, ўз-ўзидан ғойиб бўлишини кутган ҳолда оилада бахт ярата олмайсиз. Ҳаёт йўлидаги ҳар бир тўсиқни ўзаро муҳокамадан ўтказиб, биргаликда ечим топишга одатланинг. Ҳар қандай вазиятда, тушунмовчилик юзага келганда ёки кўнгил ранжиганда, албатта, юзма-юз суҳбатлашинг.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
