3-декабр - Халқаро ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан ИИВ Навоий академик лесейи томонидан “Ўксик кўнгилларга меҳр улашайлик” шиори остида хайрия аксияси ташкил этилди. Мазкур савобли тадбирда лисей маъмурияти билан бир қаторда ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди.
Ушбу таълим муассасаси жамоаси томонидан “Нурли маскан” мактаб интернатида таълим олаётган ўқувчиларга иссиқ кийимлар ва поябзаллар туҳфа қилинди. Хайрия аксияси гўёки байрам тадбирига айланиб кетди. “Нурли маскан” мактабининг иқтидорли ўқувчилари шеър ва қўшиқлар ижро этишди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
