“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида вилоятимизнинг Вобкент тумани ИИБ ходимлари иштирокида турли тадбирлар, спорт мусобақалари ҳамда “Маънавият маршрути” тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, туман ички ишлар бўлимида китоб ярмаркаси ва “Китобхонлик соати” ўтказилди. Тадбирларда ходимлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, касбга муҳаббат ва садоқат туйғусини шакллантириш ғоялари жамланган бўлиб, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарига алоҳида қизиқиш билдирилди. Шунингдек, туман ИИБ шахсий таркиби иштирокида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
“Маънавият маршрути” лойиҳаси доирасида тарихий ва диққатга сазовор обектлар билан ходимлар яқиндан танишишди. Мазкур тадбирлар бўйича эса Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” зиёратгоҳида борилди. ИИВ Бухоро академик лицейида жойлашган “Жасорат” тарихий музейида саёҳат уюштирилди. Бундан ташқари, вилоят ички ишлар органларида хизмат қилган ходимларнинг хотирасига қад ростлаган “Мотамсаро она ҳайкали” ҳамда туман марказидаги хотира майдони бўйлаб ўтказилган саёҳат, тарихий обектлар билан яқиндан танишиш баробарида уларга маънавий ва маърифий ҳордиқ олиш ва билимларини янада оширишга замин яратди.
Нодир РАВШАНОВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
